Толибон: Афғонистонда биз демократияни эмас, балки исломий тизим ўрнатишни хохлаймиз
Толибон гуруҳининг Қатардаги сиёсий идораси наттоғи бу гуруҳ Афғонистонда демократияни эмас, балки исломий тузумни ўрнатишни истайдиганини эълон қилди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қатардаги Толибон сиёсий офиси наттоғи Муҳаммад Наъим афғонлараро музокараларнинг биринчи босқичида на бу гуруҳ ва на Афғонистон давлат музокарачилари вақтинчлик ҳукумат тузиш масаласини кўтармаганини баён этди.
Толибон гуруҳи сиёсий идораси наттоғи ўз сўзларида, сўнгги йигирма йил давоимдаги урушдан бу гуруҳнинг мақсадини Афғонистон мустақиллиги, мамлакатда исломий тузумни ўрнатиш эканлигини таъкидлаб, Толибон гуруҳи масъулиятли ва марказлаштирилган тизим тарафдоридир деб қўшимча қилди.
Толибон наттоғларидан бири Муҳаммад Наъим шунингдек бу гуруҳ исломий тузумни ўрнатишни истайди ва қандай қилиб ушбу тизимга эриша олиш музокара столида бўлиб бу хусусда музокара ўтказилмоқда деб изоҳлади.
Эслатиб ўтамиз Афғонистон ҳукумати ва Толибон гуруҳи ўртасида мамлакат тинчлик музокараларининг иккинчи босқичи сешанба куни Қатарнинг Доха шаҳрида бошланди.
Афғонистон миллий ярашув олий кенгаши наттоғи Фаридун Хавзун эса иккинчи босқичининг биринчи йиғилишида ҳар икки томон делегациялари асосий мавзулар борасида баҳс ва музокралар олибборишганини маълум этди.