Индонезияда юз берган зилзила қурбонлари сони яна ошди
Индонезиядаги кучли зилзила ҳозиргача 42 кишининг умрига зомин бўлди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Индонезиянинг Sulavesi оролидаги табиий офатларни бошқариш аентлиги, бу рақам янада кўпайишини эҳтимоли бор чунки, кўплаб одамлар ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда деб хабар қилди.
Бундан олдин Индонезиядаги Sulavesi табиий офатларни бошқариш агентлиги қурбонлар сонини 34 нафар деб эълон этганди.
Эслатиб ўтамиз кеча Индонезиянинг Sulavesi оролининг 10 km чуқурлигида 6,2 балли зилзила содир бўлганди.
Зилзила аҳоли ораисда ваҳиамага сабаб бўлди ва тарқатилган тасвиррларда фуқароларнинг ушбу ҳудудни тарк этаётгани акс этган.
Индонезия сейсмология маркази кучли силкинишлар ҳақида ҳам огоҳлантирди.
2018 йилда Индонезиянинг Sulavesi ороли Palu ҳудудида юз берган 7,5 балли зилзилада 4300 дан ортиқ киши ҳалок ёки бедарак юқолганди.