Кобул ҳукумати Толибон гуруҳини қаттиқ огоҳлантирди
(last modified Mon, 18 Jan 2021 10:14:02 GMT )
Январ 18, 2021 15:14 Asia/Tashkent
  • Кобул ҳукумати Толибон гуруҳини қаттиқ огоҳлантирди
    Кобул ҳукумати Толибон гуруҳини қаттиқ огоҳлантирди

Афғонистон ҳукумати Толибн гуруҳини урушларни давом эттириш ва одамларни ўлдириши тўғрисида огоҳлантирди.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон  президенти  Кобулда икки аёл судяларнинг террор этилганига кўрсатган аксиламалида,  Толибон гуруҳи  уруш, суиқасд, одам ўлдириш, куч ишлатиш ва террорни кучайтириш орқали ўз мақсадларига эриша олмайди ва ғалаба ҳам қозонмайди деб айтди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани  шунингдек Толибон гуруҳи  доимий оташкесимни қабул қилиши билан тинчликка эришиш учун ўз азм- иродаси ва ҳаракталарини исботлашга чақирди.

Ашраф Ғани ўз сўзларида , аёлларга, болаларга, олимларга, бошқа ҳар қандай одамларга ҳужум қилиш аслида  Афғонистон қадриятларига тажовуз қилиш ҳисобланади, аммо  бунга қарамай , шанба куни Кобулда икки аёл судя террор этилди ва яна икки нафари ярадор қилинди, бу эса Афғонистон халқининг бирлиги ва ваҳдати принсипларига мутлақо зиддир деб изоҳлади.

Ғани шунингдек Афғонистоннинг хавфсизлик ва ҳукумат идоларанини,  ушбу мудҳиш жиноятни содир этганларни аниқлаши ва жазоланиши устида ишлашга чақирди.

Эслатиб, ўтамиз, шанба куни номаълум қуролли шахслар,  Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида икки нафар аёл судяларни террор этиб яна икки нафарини жароҳатлантиришди.

Ҳозиргача бу ҳужум учун масъулитяни бирон бир гуруҳ ва шахс ўз зиммасига олмаган.

 

Ёрлиқ