Лавров: Алексей Навальнийнинг қўлга олиниши қонунийдир
Россия ТИВ раҳбари мухолифат гуруҳи етакчисини ҳибсга олингани қоунуний ҳисобланади деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун мухолифат гуруҳининг етакчиси ва сиёсий фаол Алексей Навальнийнинг қўлга олинганига тўхталиб, унинг қўлга олиниши суд ва тўлиқ қонуний қарорларга мувофиқ амалга оширилди деб изоҳлади.
Лавров шунингдек Германия давлати Алексей Навальнийнинг заҳарланишига қарши далил келтирилмасдан позиция тутмоқда. Германия, Франция ва Швеция расмийлари Навальнийнинг заҳарланишига оид даллиларни тақдим қилишлари керак деб қўшимча қилди
Кеча Россиянинг суд ижроия агентлиги қилган баёнотида, Алексей Навальний Германиядан қайтиб келганидан кейин Москванинг Шерьеметово аэропортида ҳибсга олинди деб эълон қилди.
Алексей Навальний 2020 йил 29 декбаридан бери шартли равишда озод қилиш қоидаларини такроран бузгани учун Россия федерал полицияси томонидан қидирувла бўлган.
Навальний 2020 йил 20 августида Томскдан Москвага учадиган ички рейсда касал бўлиб қолди ва Халқаро босимлар остида Германиядаги касалхонада ётқизилди.
Ғарб давлатлари хусусан Германия, Москва давлатини россиялик оппозиционер Алексей Навальнийни "Новичок" заҳарли гази билан заҳарлатиришда айблади.