Жо Байден: ички экстремизм ва терроризм АҚШнинг келажакдаги асосий муаммосидир
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден кеча инаугурацияси маросимида ички терроризм ва эктремизмнинг АҚШнинг келажакдаги асосий муаммолари эканлигини таъкидлаб ушбу проблемалар устидан ғалаб қозонишимиз шар ва зарур деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишча кеча АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден АҚШнинг 46-президенти сифатида биринчи расмий нутқида ўз халқи ўртасида бирдамликнинг зарурлигига ишора қилиб, ҳамдиллик ва ҳамжиҳатлик билан бутун АҚШдаги қонунбузарликлар ва экстремистик ғоялар ва ҳаракталарни йўқ қилиш лозимлигини қўшимча қилди.
У олдинги презиндент- Трамп тарафдорларининг АҚШ Конгрессига қилган ҳужумларини эслатиб, ўша зўравон гуруҳ эса халқнинг хоҳиш -иродасини олдини олиш ва демократияга путур етказишни ўйлаганди аммо бунданй бўлмади ва ҳеч қачон ҳам бўлмайди деб эълон этди.
Жо Байден АҚШда оқ танлилиларни устун қўйиш ва ички экстремизм масаласига ҳам тўхталиб, биз ушбу муаммоларни ҳал қиламиз деб баён этди.
АҚШнинг янги сайланган президенти коронавирусга қарши кураш режасига ҳам ишора қилиб, ниҳоят биз барчамиз ушбу эпидемияга қарши туришимиз шарт деб айтди.
АҚШ президенти шунингдек коронавирусдан қурбон бўллан 400 -дан ортиқ АҚШликлар ҳурматига бир дақиқа сукут сақлашга чақирди.