феврал 28, 2021 14:42 Asia/Tashkent
  • Экстремизм АҚШдаги энг хавфли террор таҳдидидир
    Экстремизм АҚШдаги энг хавфли террор таҳдидидир

АҚШ ички хавфсизлик вазири зўравонликка асосланган экстеризмнии мамлакатдаги энг ҳалокатли ва доимий террорчилик таҳдид деб атади.

Кеча АҚШ ички хавфсизлик вазири  Alejandro Mayorkas  Twitter-да  бугунги кунда зўравон ички экстремизм мамлакатимиздаги терроризмнинг энг хавфли ва доимий таҳдиди ҳисобланади деб таъкидлади.

Alejandro Mayorkas шунингдек АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги  тезкор чоралар кўриш учун маҳаллий, давлат ва штатлар даражасидаги шериклар билан иш олиб бормоқда деб  аниқлик киритди.

 АҚШ ички хавфсизлик вазири ўз сўзларида, бир неча йилдан бери АҚШда тобора кучайиб бораётган ички экстремизмдан азият чекмоқда. Конгрессга қарши уюштирилган  ҳужумларга назарга ташланган ваҳшийлик   ушбу азиятнинг намунаси эди ва бизларни чоралар кўришга ундади деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ собиқ президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари  6 январь куни Жо Байденнинг ғалабасига қарши митинг ўтказишга чақирганидан сўнг, АҚШ конгрессига ҳужум қилишди.

 

Ёрлиқ