Трампга нисбатан импичмент бўйича суд жараёни 8 февраль куни бошланади
(last modified Sat, 23 Jan 2021 07:34:43 GMT )
Январ 23, 2021 12:34 Asia/Tashkent
  • Трампга нисбатан импичмент  бўйича суд жараёни 8 февраль куни бошланади
    Трампга нисбатан импичмент бўйича суд жараёни 8 февраль куни бошланади

АҚШ сенатидаги демократик партияси кўпчилигининг етакчиси Чак Шумер мамлакат собиқ президенти Дональд Трамга импичмент эълон қилиш бўйича суд мажлисини 8 февраль бўлиб ўтишини маълум қилди.

АҚШ вакиллар палатаси ҳам 13 январь куни 232 та тарафдор ва 197 қарши овоз билан Трампга нисбатан импичмент лойиҳасини тасдиқлади.

Трамп тарафдорларини Капитолий биноси -АҚШ конгресс биносига қилган ҳужуми ортидан мамлакат вакиллар палатаси  собиқ президентига импичмент эълон қилишни кун тартибида жой олганини таъкидлади.

 Эслатиб ўтамиз бу АҚШнинг 244 йиллик тарихида илк марта вакиллар палатаси томонидан   президентга нисбатан  икки марта импичмент эълон қилишидир.

 Трамп  ўтган ноябрь ойида АҚШ президенти сайловини ўтказилишидан сўнг,  мағлубиятни тан олишдан бош тортди. У 20 январь куни ўтказган янги сайланган президент Жо Байденнинг инаугуриацияси маросимида ҳам қатнашмади.

 Трамп Оқ уйни тарк этишининг бир неча соатидан олдин  биз қандайдир тарзда яна қайтамиз деб иддао қилди.

Таҳлилчиларга кўра, Трампнинг АҚШ сенатида муҳокама этилиши ва унга нисбатан импичмент масаласини кўтарилиши  уни қайта ҳокимиятга келиши йўлларига тўсқинлик қилиши билан аҳамият касб этади.

АҚШ вакиллар палатасида Трампни маҳкум қилиш лойиҳасининг ратицификацияси учун сенаторларниг 3 дан икки қисмининг овоз бериши тўғри келади.

 Бинобарин барча демократ сенаторлардан ташқари, камида 17 республкачи сенатор уни маҳкур қилишни ёқлаб овоз бериши лозим.

Трамп ҳокимятдан кетишининг икки кун сукутидан кейин АҚШда мухбирлар билан суҳбатда  " ҳали вақти эмас, вақти келса кўрамиз ва лозим ишларни қиламиз" деб даъво қилди.