Байден инаугурацияси маросимида АҚШ Миллий гвардиясининг 750 аъзоси коронавирус юқтириб олган
(last modified Sat, 30 Jan 2021 10:09:07 GMT )
Январ 30, 2021 15:09 Asia/Tashkent
  • Байден инаугурацияси маросимида АҚШ Миллий гвардиясининг 750 аъзоси коронавирус юқтириб олган
    Байден инаугурацияси маросимида АҚШ Миллий гвардиясининг 750 аъзоси коронавирус юқтириб олган

АҚШда янги сайланган презиндент Жо Байденнинг инаугурацияси маросимида коронавирусдан касалланган мамлакта Миллий гваридяси кучлари сони 750 кишига етди.

Политико сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ Миллий хавфсизлик расмийлари, АҚШ президенти Жо Байденнинг инаугурацияси маросимида хавфсизликни сақлаш вазифасини ўз зиммасига олган  мамлакат Миллий гвардия кучлари орасида коронавирус билан касалланганлар сонини ошганини маълум қилди.

 Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп тарафдорларининг Капитолий биноси -Конгрессга бостириб киргани ортидан  мамлакат Мудофаа вазирлиги - Пентагон  Вашингтон шаҳрига Миллий гвардия кучларини сафарбар этди  ва янги сайланган президенти Жо Байден инаугурацияси маросимида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, Миллий гвардиянинг  25000  кучларини жойлаштирди.

 Миллий гвардия кучларини очиқ жойларда ухлаётгани шунингдек  АҚШ пойтахтидаги автотураргоҳлардан олинган тасвирларни тарқатилиши, АҚШнинг баъзи губернаторларини жумладан  Nyu-Xempshir, Texas ва Florida штатлари ҳокимларини инаугурациядан сўнг, Миллий гвардия қўшинларини зудлик билан қайтаришга чақиришга ундаган.

Worldometers  маълумотлар сайтининг хабар қилишича, АҚШда коронавирусдан бўлганлар сонини 447 мингдан ошганидан далолат бермоқда.