Пентагон Трампнинг юзлаб тарафдорларини ишдан олди
(last modified Wed, 03 Feb 2021 08:19:04 GMT )
феврал 03, 2021 13:19 Asia/Tashkent
  • Пентагон Трампнинг юзлаб тарафдорларини ишдан олди
    Пентагон Трампнинг юзлаб тарафдорларини ишдан олди

АҚШ Мудофаа вазири мамлакатнинг собиқ президенти Дональд Трампга содиқ одамларни Пентагондан чиқариб юборди.

Вал стрит жорнал сайтининг кечанги хабарига кўра, Lloyd Ostin Пентагоннинг Дональд Трамп томонидан тайинланган маслаҳат қўмитасининг барча аъзоларини ишдан бўшатди.

Олдинроқ Политико нашри ҳам АҚШ Мудофаа вазирлиги  ушбу вазирлик ишчиларнинг кўриб чиқаётгани ва  АҚШнинг собиқ президенти  Дональд Трампга содиқ шахсларни ишдан бўшатаётганини эълон қилганди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги  бу қарорнинг сабабини  Трамп тарафдорларининг бу вазирликка келишини олдини олиш ва унинг президентлигинг сўнгги дақиқасида тайинланганларни текшириш ва тергов қилиш эканлигини маълум қилди.

Трамп президентнинг сўнгги кунларида  ҳамда  мағлуб бўлиши аниқлангани ортидан  Пентагондаги маслаҳатчилар жумладан АҚШнинг собиқ ТИВ раҳбари Мадлен Обрайт ва Генри Кессенжерни ишдан олиб, ўзига содиқ шахсларни бу лавозимларда тайинланганди.