Токио Олимпиадасида қатнашиш низоми асосида ҳар бир спортчи эмланиши зарур
(last modified Mon, 08 Feb 2021 09:27:13 GMT )
феврал 08, 2021 14:27 Asia/Tashkent
  • Токио Олимпиадасида қатнашиш низоми асосида ҳар бир спортчи эмланиши зарур
    Токио Олимпиадасида қатнашиш низоми асосида ҳар бир спортчи эмланиши зарур

Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан чиқарилган Токио-2020 Олимпиадасининг янги қоидаларига биноан, спортчилар ва масъулларнинг барчаси коронавирусга қарши вакцина билан эмланиши шарт ва зарурдир.

ЭН ЭЧ КИ сайтига таяниб, ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  бугун чиқарилган ушбу дастураламал асосида  ўйинларда вакцинация қилиш- эмлаш шарт бўлмасада, аммо Халқаро Олимпия қўмитаси  спортчилари қатнашадиган давлатларга  ўз жамоасини Токиога киришдан олдин эмлашни қилишни тавси қилган.

Янги қоидаларга биноан,  вакцинация қилиш сўрови  ўйинлар учун хавфсиз муҳитни яратиш ва япон халқини ҳурмат қилишнинг нишонасидир.

 Қўлланма сифатида нашр этилган Токио Олимпиадасининг 2020 йилги  регламенти  ўйинларда қатнашадиган барча шахсларни  Япония ҳукуматининг виурсларни кузатуш дастурини юклаб олишлари  ва ушбу мамлакатга 14 кунлик сафари давоимда фаолиятини ёзиб олишини талаб этади.

Олдинроқ Халқаро Олимпия қўмитаси барча спортчилар ва расмийлар Японияга келганидан кейин эмланишини эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз,  32 Токио -Олимпия ўйинлари жорий йил 2021  Токиода бир йил кечиктириш билан ўтказилади.