АҚШда илк марта конгрессмен коронавирусдан вафот этди
феврал 09, 2021 16:57 Asia/Tashkent
АҚШ конгрессининг 117 -чи муддати бошланганидан сўнг, ушбу мажлис аъзоларидан бири коронавирус қурбони бўлди.
СИ ЭН ЭН телеканалининг бугунги хабарига кўра, Техас штатидан бўлган республикачи партияси вакили Рон Райт 67 ёшида коронавирус пандемияси оқибатида вафот этди.
Хабарга биноан бу АҚШда илк марта бир конгрессменннг коронавирусдан вафот этишидир.
Бундан олдин ўтган декабрь ойида Флорида штатидан бўлган конгресснинг 3 ноябрдаги сайловларда ғалаба қозонган Лук Летло ҳам коронавирусдан вафот этганди.
Эндиликда АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 27 миллион 700 мингдан ошган ва улардан 476 мингдан ортиғи вафот этган.
Ёрлиқ