Эрон ва Афғонистон чегарасида кучли портлаш юз берди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i58238-Эрон_ва_Афғонистон_чегарасида_кучли_портлаш_юз_берди_(видео)
Афғонистон ғарбий қисмида, Эрон Ислом Жумҳурияти билан чегарада жойлашган Ҳирот Исломқалъа божхонасида кучли ёнғин содир бўлди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
феврал 13, 2021 15:57 Asia/Tashkent

Афғонистон ғарбий қисмида, Эрон Ислом Жумҳурияти билан чегарада жойлашган Ҳирот Исломқалъа божхонасида кучли ёнғин содир бўлди.

Эрон телерадио компаниясининг Кобулдан берган хабарига кўра, Ҳирот ҳокими Сайид Воҳид Қатолийнинг айтишича, бугун шанба куни Исломқалъа божхонасида содир бўлган катта ёнғин ортидан ёқилғи олиб кетаётган ўнлаб танкерлар юниб кетди ва ёнғин давом этмоқда. 

Ҳирот ҳокимининг таъкидлашича, Ҳирот вилоятида ёнғинни бошқариш учун етали имконият йўқ, шунинг учун уни назорат қилиш учун Эрондан ёрдам сўралган. Ёнғин сабаби ва қурбонлар ҳамда етказилган зарар ҳақида ҳали хабар берилмаган.