Исломқалъа божхонасидаги ёнғин оқибатида афғон тожирлари юзлаб миллион доллар зарар кўрган
Афғонистоннинг Эрон билан чегарасида жойлашган Исломқаъла божхонасида юз берган кучли ва улкан ёнғин оқибатида афғонистонлик савдогар ва тожирлар юзлаб миллион доллар зарар кўргани хабар қилинмоқда.
Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ҳирот вилояти тижорат ва инвестиция палатаси тарқатган хабарида ёнғин натижасида Исломқалъа божхонасига катта миқдордаги мол-мулк, жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқиғи ташийдиган машиналар нобуд бўлган ва унинг бошқа бир қисми ҳам талон- тарож қилинган деб эълон этди.
Маҳаллий манбалар ҳам ушбу улкан ёнғин оқибатида юк ташийдиган мингдан ортиқ машиналар ёниб кетганини маълум қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз шанба куни Афғонистоннинг Ҳирот вилоятидаги Исломқалъа божхонасидаги ёнғин газ танкеридан бошланди ва унинг алангаси бошқа жойларга тарқалди ва 20 киши ҳам жароҳат олди.
Улкан ёнғинни учиришда Эрон ислом республикаси ёрдам кўрсатиб, муҳим рол ўйнади.
Исломқалъа божхонаси Афғонистон ғарбидаги энг муҳим божхона ҳисобланади ва бу ўтиш пункт орқали товарларнинг кўп қисми Эрондан Афғонистонга ўтказилади ва бошқа мамлакталарга экспорт этилади.