Россия давлати Европанинг Навальнийни озод қилиш тўғрисидаги талабини рад этди
(last modified Wed, 17 Feb 2021 09:59:04 GMT )
феврал 17, 2021 14:59 Asia/Tashkent
  • Россия давлати Европанинг Навальнийни озод қилиш тўғрисидаги талабини рад этди
    Россия давлати Европанинг Навальнийни озод қилиш тўғрисидаги талабини рад этди

Россия Адлия вазирлиги Москва давлати Европа Иттифоқининг Алексей Навльнийни Iv Rocher иши доирасида озод қилиш талабани қалбул қила олмайди деб эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Росия Адлия вазирлиги масъулларидан бири ТАСС ахборот агенлиги билан суҳбатда,  Россия давлати Ив Роше делоси доирасида Навальнийни озод қила олмайди ва  бу шахсни озод қилиши учун Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг 39 моддасига биноан Европа Иттифоқининг қарорини Россия ички ишларига ошкора тарзда аралашиш сифатида ҳисоблайди деб қўшимча қилди.

Iv Rocher-  бу Европалик компаниядир ва Алексей Навальний ва унинг укаси Олег Навалний  компаниянинг Россиядаги филиалидан 26 миллион рубл /380  минг доллар/ маблағни ўзлаштиришда айбланмоқда.

Олдинроқ Россия Бош прокурори ҳам Навальнийни ушбу иш бўйича айблаганди,  аммо  Европа Иттифоқининг инсон ҳуқуқлари бўйича суди  2017 йилда  Навальнийни оқлаб Москва ҳукуматидан  унга  80 минг доллар товон пули тўлашни талаб қилганди.

Россия Адлия вазирлиги расмийси шунингдек  Европа Иттифоқининг Навальнийни озод қилиш тўғрисидаги талабини қизил чизиқдан ўтиш сифатида баҳолаб бу талаб Халқаро қонунларга биноан бажрилиши мумкин бўлмаган талабдир эълон қилди.

Алексей Навальний  бу ишлар ва  суд қонунларини бузгани  туфайли муҳокама этилиб ҳисбга олинган.