феврал 27, 2021 13:39 Asia/Tashkent
  • Шимолий Кореядаги Россия элчихонасининг 8 ходими аравада бу мамлакатни тарк этди
    Шимолий Кореядаги Россия элчихонасининг 8 ходими аравада бу мамлакатни тарк этди

Россиянинг Шимолий Кореядаги элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларининг дрезина орқали ўз ватанига қайтиши кўп шов-шувларга сабаб бўлди.

Россиянинг Шимолий Кореядаги 8 дипломатлари ва уларнинг оила аъзолари  дрезина – ё ўзи темир йўлда юрадиган арава орқали тарк этишди.  

Россия ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, Шимоилй Кореядаги россиялик дипломатлар  вагон аввалдан ясаб қўйилиб, релсларга ўрнатилган, устига юкларни ортиб, болаларни миндириб, сўнг йўлга чиқишга деб эълон қиоли.

Россия ТИВ хабарида шунигдек 8  нафар россиялик  дипломатлар ва уларнинг оила аъзолари 32 соат давомида поездда, икки соат давомида автобусда юриб, сўнг Россия томонга пиёда ўтиб олишган деб келтирилган.

Россия ТИВ и томонидан  тарқатилган расм ва видеоаларда вагон гуруҳ томонидан ҳаракатга келтирилаётгани акс этган.

Бу вазирлик расмийлари  гуруҳни Россия чегара божхона постида кутиб олиб уларни автобусда Владивосток аэропортига олиб боришган.

 

Ёрлиқ