апрел 13, 2023 19:13 Asia/Tashkent
  • Норвегия Россиянинг 15 дипломатини чиқариб юборди
    Норвегия Россиянинг 15 дипломатини чиқариб юборди

Норвегия ТИВ Ғарб давлатларининг Россияга қарши сиёсатига мувофиқ ҳаракатида 15 нафар рус дипломатини чиқариб юборди.

Россиянинг Украинага ҳужуми ортидан Москва ва Ғарб давлатлари ўртасидаги дипломатик уруш  кўринарли даражага ошган ва бу масала  Европадаги айрим давлатларни  Россия дипломатларини чиқариб юборишига сабаб бўлган. Албатта Москва давлати  бу позицияга жавоб қайтарган.

Спутник сайтига кўра,  Норвегия ТИВ -и ўз баёнотида бугун пайшанба куни Россиянинг 15 дипломатини чиқариб юбориш қарори Норвегияда исталмаган разветка фаолиятларни камайтиришў учну қабул қилинган деб иддао қилди.

Шу билан бирга,  Норвегиядаги ҳали ҳам Россия билан номал дипломатик муносабатларни сақлаб қолишига интилаётгани ва россиялик дипломатларни Норвгияга бўлишини олқишлашини даъво қилди.

Ўтган йилларда ҳам Европа давлатлари турли баҳоналар билан ва АҚШга эргашган ҳолда Россия дипломатларини бир неча бор чиқариб юборган.

Ёрлиқ