Хитой ва Тайван ананас масаласида ҳам баҳслашмоқда
Хитой ананас импортини тақиқлаш ва ҳукуматига иқтисодий босимни кучайтириши билан Тайванни ғафлатда қолдирди.
Бугун Хитойнинг Божхонаси бош бошқармаси таратган баёниясида, ушбу позицияни экологик хавфсизликни ҳимо қилиш ва ўсимлик зараркунандалар импортини олдини олишга қаратилган эҳтиёт чоралар эканлигини маълум қилди.
Тайван қишлоқ хўжалиги вазири Chen Qi-chong эса Хитойнинг даъволаини ҳақиқатга мос келмаслиги ва экспорт қилинадиган ананасларнинг 100 фоизи ўтган йилдан бери текширилаётганини таъкидлади.
Ананас Тайван маркази ва жанубидаги деҳқонлар учун муҳим даромад манбаи ҳисобланади.
Тайванда йиғилган ананасларнинг қариб 11 фоизи ташқи бозорларга асосан Хитойга сотилади.
Тайваннинг 710 миллиард долларлик иқтисодиёти асосан технологияга асослананлигини ва қишлоқ хўжалиги бу иқтисодиётнинг 2 фоиздан камроғини ташкил этилишига қарамай, аммо фермерлар ва унга тегишли соҳалар Тайван сиёсатининг муҳим қисмини ташқил этишади.
Пекин давлати Тайванни Хитой ҳудудининг бир қисми сифатида билади ва АҚШнинг Тайванга ҳаракатлари ва қурол-яроқ сотишни унинг суверенитетини бузиш ва " ягона Хитой" сиёсатига зид деб ҳисоблайди.