Шведциянинг олдинги бош вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашди
Шведциянинг олдинги ташқи ишлар вазири ва бош вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб Фаластин масаласи, минтақада Сионистик режимнинг буғунчилик ҳаракатлари ҳақида суҳбат ўтказди.
Шведциянинг олдинги ташқи ишлар вазири ва бош вазири Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашиб Фаластин масаласи, минтақада Сионистик режимнинг буғунчилик ҳаракатлари ҳамда Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган келишувнинг ижроси шунингдек Эрон ва Европа иттифоқи алоқалари хусусида суҳбат ўтказишди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идораси тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқи ташқи алоқалар кенгашидан ташкил топган делегацияга ҳамроҳлик қилиб Теҳронга ташриф буюрган Шведциянинг олдинги ташқи ишлар вазири ва бош вазири Карл Билдт бугун душанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан минтақа ва халқаро майдонда юз бераётган муҳим ўзгаришлар ҳақида хусусан Сурия бўҳрони ва ушбу мамлакатга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатиш, оташкесмни ўрнатиш ва урушни тугатиш борасида фикр алмашиб олишди. Карл Билдт бундан олдин ҳам Шведция ташқи ишлар вазири сифатида Эронга расмий сафар қилган эди.