Абдуррашид Дўстум Толибон гуруҳини огоҳлантирди
Афғонистоннинг энг машҳур жиҳодчи қўмондонларидан бири бўлган Абдуррашид Дўстум Толибон гуруҳини зўравонликлар ва халқини оммавий қирғин қилишни тўхтатиши тўғрисида огоҳлантирди.
Афғонистон миллий исломий ҳаракати раиси Дўстум Толибон гуруҳига хитобан, ҳимоясиз аёллар болалар , журналистлар ва ОАВ ходимларига ҳужум қилиш инсон ҳуқуқлари ва инсон қадр-қийматини бузишдир деб таъкидлади.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани бидан жуда кўп келишмовчиликка эга бўлган Абдурашид Дўстум тахминан 2 йилдан кеийн Кобулга келганида агар тинчлик музокаралари мувафаққиятизтсиз тугаса, урушда қатнашиши ва унинг ҳукуматпараст кучлари Толибон гуруҳини албатта мағлуб этишини қўшимча қилди.
Маршал Абдуррашид Дўстум шунингдек Афғонистон ўта оғир аҳволда бўлиб, барча гуруҳлар Ашраф Ғани ҳукумати билан бирлашиб толибонлар назорат остидаги ҳудудларни озод қилиш ва одамлар ҳаётига тинчлик ўрнатишларини керак деб изоҳлади.
Кеча Дўустум Кобулга келганидан кейин Афғонистон олий ярашиш миллий кенгашининг раиси Абдулла Абдулла, кўплаб фуқаролар ва сиёсий арбоблар томонидан кутиб олинди.