АҚШ Украинага 125 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беради
-
АҚШ Украинага 125 миллион долларлик ҳарбий ёрдам беради
АҚШ Мудофаа вазирлиги Россиянинг эҳтимолий ҳужумига қарши Украинанинг имкоинятларини ошириш баҳонасида Киевга 125 мллион долларлик ҳарбий ёрдам беришини маълум қилди
Пентагон ушбу баёнияада бу ҳатти -ҳаракат Украинанинг Россиянинг тажвоузларидан ўзини янада ҳимоя қилиш учун Вашингтон ваъда қилган ёрдамларнинг ва мудофаа тажҳизотлари билан таъминлашга қаратилган ёрдамларидир деб қўшимча қилди.
" Украина хавфсизлигига ёрдам ташаббуси" номланган ушбу ҳарбий кўмаклар тўпламига украиналик кучларнинг ҳудудий яхлитлиини сақлаш, чегаралари хавфсизлигини таъминлаш ва НАТО билан ҳамкрлик қилиш қобилиятини яхшилашга ёрдам бериш бўйича машғулот , жиҳозлаш ва маслаҳат беришлар киради.
АҚШнинг яна 150 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети бу мамлакат конгресси томонидан 2021 молия йилига мўлжалланган бўлиб, Украинанинг мудофаа ислоҳотларида эришиши ва ривложланишига қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Қрим ярим оролининг аҳолиси 2014 йилда ўтказган референдумида минтақани Россияга қўшилиши ва Украинадан ажралиши учун овоз беришганди.
Бироқ Украина давлати ва унинг Ғарбдаги ҳомийлари Қрим ярим оролини Россияга қўшилишини ноқонуний эканлигини таъкидлашмоқда. Шунингдек Европа Иттифоқи ва АҚШ ҳам шу сабабдан Москвага қарши санкциялар қўллашган.