Жо Байден Эронга нисбатан миллий фавқуллода вазиятни узайтирди
АҚШ президени Жо Байден мамлакат вакиллар палатаси ва сенат спикерига йўллаган мактубида Эронга нисбатан фавқулодда вазият ҳолатини яна бир йилга узайтирди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, мактубда Байден илк марта 1995 йил 15 март куни эълон эилган Эронга нисбатан фавқулодда вазият ҳолатини эслатиб, бу вазият жорий йилни 15 март кунидан кейин ҳам давом эттириши мумкинлигини таъкидлади.
Байден ушбу ҳолатни узайтириши давомида ҳам Эрон давлатининг ҳатти -ҳаракатлари ва сиёсатлари жумладан ракеталарни кенгайтириши, бошқа тақиқланган ва тақиқланмаан қуроллар қобилиятини ривожлантириши, шунингдек уни " минтақавий тажовуз тармоғи ва компанияси, террорчи гуруҳларни ҳимоя қилиш ва Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ҳатти-ҳаракати деган иддаоларида Эронни АҚШ ташқи сиёсати учун илгаригидек ғайриоддий ва жиддий таҳдид сифатида эканлигини даъво қилди.
Эслатиб ўтамиз, 1979 йилнинг 14 ноябрида АҚШнинг уша вақтдаги президенти Жими Картер Эронга қарши 12170- сонли буйруқ чиқариб фавқулодда ҳолат эълон қилди ва бу дастур ҳозиргача АҚШнинг турли президентлари томонидан узайтирилган.
Бил Клинтон маъмурияти томонидан ҳам 1995 йил 15 март кунида яна 12957-сонли бошқа фармон чиқарилди ва унинг мақсадида Эроннинг нефти қазиб олиш билан боғлиқ айрим амалиётларини тақиқлашдан иборат эди.