март 08, 2021 14:24 Asia/Tashkent
  • Германия Мудофаа вазирлиги: Москва НАТОни заифлаштириш ва берқарорлаштиришга уринмоқда
    Германия Мудофаа вазирлиги: Москва НАТОни заифлаштириш ва берқарорлаштиришга уринмоқда

Германия газеталаридан бири бу мамлакат Мудофаа вазирлигининг ички ҳужжатига таяниб, Берлиннинг фикрича, Москва давлатини НАТОни беқарорлаштириш ва кучсизлантиришга интилмоқда деб хабар қилди.

Валт Эм Зотаг газетасининг ёзишича бу ҳужжат ҳокимият учун кураш  ва  Россия ва Хитойга янги ҳарбий имконистлар келтириб чиқарадиган таҳликани кучайиши ҳақида огоҳлантиради.

Германия Мудофаа вазирлиги  айниқса Россиянинг " юқори аниқликдаги, кузатилиши қийин, товушдан тезроқ" ракеталар ва узоқ масофага мўлжалланган ракеталари ҳам денгиздан жавоб ядро ҳужуми салоҳиятини сақлаб қолиши ва " ядровий модернизация қилиш учун улкан самолётларидан хавотирда эканлиги маълум қилди.

Мазкур ҳужжатга кўра, ҳозирда  Москва  6375 та ядро каллаклари ва 840 000  дан ортиқ муназзам қўшинга эгадир, улар яхши ўқтилган ва агар керак бўлса жойларида тез ва осон ҳаракатланишига тайёрдир.

Германия мудофаа вазирлиги  Россиянинг заиф жиҳати сифатида мамлакатни нисбатан чекланган денгиз кучлар ва дронларини етишмаслигин келтиради.

Германия ТИВ -и  Хитой хусусида ҳам  бу мамлакат глобал таъсир шу жумладан қурол сотиш ва ҳарбий ҳамкорлик  нуқтаи назаридан  Россиядан устундир деб келтиради.

 Бу ҳисоботга биноан, Хитой давлати  6850 та танк, 1600  та қирувчи самолёт, 2 миллиондан ортиқ ривожланган қўшин ва  ҳарбий дронларга эга бўлиб ядро ва ракета салоҳиятини мунтазам равишда кенгайтирмоқда.

 

Ёрлиқ