Афғонистондаги амалиётларда қуролланган 120 киши ўлдирилган
(last modified Thu, 21 Jul 2016 15:48:55 GMT )
июл 21, 2016 20:48 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги амалиётларда қуролланган 120 киши ўлдирилган
    Афғонистондаги амалиётларда қуролланган 120 киши ўлдирилган

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўтган 24 соат давомида мамлакат армияси, полицияси ва хавфсизлик кучларининг амалиётида қуролланган 120 киши ўлдирилганлиги борасида хабар берди.

Синхуа ахборот агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баённомада келтирилишича, Нангарҳор вилоятининг шарқида Ачин минтақасида қўшма кучларнинг қуролланган гуруҳлар марраларига ҳужумида ИШИД террористик гуруҳининг 48 аъзоси ўлдирилди.

Ҳилманд вилояти Сангин минтақасида яна бир амалиётда қўшма кучлар Толибоннинг 20 айзосини ўлдирдилар.

Шунингдек, мамлакат шарқидаги Пактика вилоятида ўтказилган амалиётда қуролланган 49 киши ўлдирилган ва Толибоннинг 6 аъзоси жароҳатланган.

Шунингдек, армия зобитларидан 4 киши амалиётларда ўлдирилган.