Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни узайтирди
Европа Иттифоқи Россия федерациясига қарши қўллаган санкцияларини яна узайтирди.
Форс ахборот агентлигининг хабарт қилишича, Европа Иттифоқи кеча тарқатган баёниясида, 2014 йилда Қрим ярим оролини Россияга қўшилгани сабаб Россиянинг 200 дан ортиқ масъуллари ва ташкилотларига қўллаган санкциялар мддатини 2021 йил сентябрга қадар узайтиришини маълу қилди.
АҚШ ва Европа Иттифоқи 2014 йилдан бери Россияни Қрим ярим оролини ишғол этишда ва Украина ичкарисидаги тўқнашувларда аралашишда айблаб, Москва давлатига қраши санкцияларни жорий этишди аммо Россия ҳам бу санкеияларга қарши кескин жавоб қайтариб келмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украинанинг уша вақтдаги давлатига қарши ғарбпараст гуруҳларнинг давлат тўнтаруви ортидан 2014 йил апрелида бу мамлакат шарқида тўқнашувлар бошланди.