Боку давлати Тоғли Қорабоғ тинчлик шартномасига амал қилади
Озарбойжон республикаси ТИВ раҳбари Арманистон билан Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги шартномани ва кейинчалик Боку томонидан ҳар қандай ҳаррибй ҳаракатнинг тўхталишини ўзининг доимий мажбуриятларидан бири сифатида баҳолади.
Ороннюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон ТИВ раҳбари Жайҳун Байрамов бу хусусдаги суҳбатида, Боку давлати тинчлик келишувини амалга ошириш доирасидаги барча ҳарбий асирларни озод қилади деб изоҳлади.
Байрамов шунингдек ҳозирда Озарбойжон республикаси назорати остидаги арман қўшинлари ҳарбий асир ҳисобланмайди ва улар билан қонун асосида муомала ва муносабат қилиниши керак деб иддао қилди.
Эслатиб ўтамиз, 10 чи ноябрь куни Тоғли Қорабоғда оташкесим ўрнатиш ва тинчлик яратиш учун Озарбойжон республикаси президенти, Арманистон бош вазир ва Россия президенти Тоғли Қорабоғ тинчлик битимини имзоладилар. Келишувга биноан, Арманистон давлати Озарбойжон республикасининг босиб олинган ҳудуларни тарк этишга мажбур бўлди ва бу ҳудудлар Боку давлатига ўтди.
Мазкур битимга биноан, Арманистон давлати Тоғли Қорабоғдаги Оқдом, Лочин ва Калбажар шаҳарларини Боку давлатига қайтариб берган. Арманистонни Тоғли Қорбаоғ билан боғланадиган Лочин коридори эвазида Ереван давлати Озарбойжон республикасини Нахичеван минтақаси билан боғланадиган транспор йўлагини яратишга вазифадор бўлган.
Лочин шаҳри Боку шаҳридан 454 километр жануби-ғарбида жойлашган бўлиб 1992 чи йилдан бери Арманистон назоратида эди.