март 17, 2021 12:56 Asia/Tashkent
  • АҚШ режими яна Россия ва Эронга қарши айбловларини такрорлади
    АҚШ режими яна Россия ва Эронга қарши айбловларини такрорлади

Вашингтон режими ҳеч қандай далил келтирмасдан яна бир бор Эрон ва Россия давлатларини яқинда бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларига аралашишга уринишда айблади.

Кеча АҚШ миллий разветка раиси идораси тарқатган ҳисоботида,  Эрон ва Россия давлатларини ўтган ноябрь йида  бўлиб ўтган АҚШ президентлик сайловларига таъсир ўтказишга уринишган деб қўшимча қилди.

Бу идора шунингек Эрон ва Россия  АҚШ овоз бериши тизимига нисбатан " ёлғон маълумотлар ва бўрттирилган даъволар" билан Америка фуқароларининг сайлов жараёни ва натижаларига бўлган ишончини пайсатиришга ҳаракат қилишган деб келтирилган ҳисоботда.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ҳукумати ҳам  бир неча бор Эрон ва Россия шунингдек Хитойни  АҚШ сайловларига аралашишга уринишда айбланди.

Аммо Эрон ҳукумати бир неча бор ҳам бундай иддаоларини рад этган.

 Трамп ҳукуматидаги АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги разветка бўлинмаси собиқ директори Браян Морфи бу вазирлик расмийлари Эрон ва Хитойни сайловларда аралашишда айбловларини оқлаш мақсадида  маълумотларни ўзгартириш учун унга босим ўтказганини фош қилганди.

 

 

Ёрлиқ