Россия: НАТО қарама-қаршиликни ёки ҳамкорликни танлаши керак
(last modified Fri, 26 Mar 2021 07:50:41 GMT )
март 26, 2021 12:50 Asia/Tashkent
  • Россия: НАТО қарама-қаршиликни ёки ҳамкорликни танлаши керак

Россиянинг юқори мартабали амалдорлари НАТО ташкилоти бош котибининг "Москванинг тажовузкор сиёсати" ҳақидаги сўзларига аксиламал кўрсатиб, НАТО дунёдаги таҳдидларнинг асосий манбаи эканлигини таъкидлаб, Бруссел НАТОга аъзо мамлакатларнинг муаммоларини ҳал қилади ва Москва билан қандай муносабат қилиш позициясини аниқлаши керак,- деб айтишди.

Россия ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мария Захарова "Москванинг тажовузкор сиёсати" ҳақидаги НАТО ташкилоти бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтган сўзларига аксиламал кўрсатиб, Россия ҳақида асоссиз иддаолар қилиш ўрнига Шимолий Атлантика шартномасининг мушкулотларини ҳал қилиш билан шуғулланишни тавсия этди. 

Захарова Бруссел расмийлари яхшиси НАТО ташкилротига аъзо мамлакатларнинг муаммоларини ҳал қилиши кераклигини таъкидлаш зимнида, бу мушкулот зудлик билан дахолат этишга эҳтиёж сезади,-деб айтди. 

Мария Захарова НАТО ташкилотига аъзо мамлакатларда инсон ҳуқуқларини поймол этиш, копронавирус бўҳрони, ва унга қарши ваксинани эмлаш бўйича мушкулотлар ошкор эканини эслатиб ўтиш зимнида, яхшиси ана шу муаммоларни зудлик билан ҳал қилиши керак,-деб қўшимча қилди. 

Бундан олдин НАТО ташкилоти бош котиби Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида Россия ўзининг қўшни мамлакатлариданги тинчлигини бузмоқда ва ўзининг ҳарбий потенциялини кенгайтириш ва тажовузкор сиёсатини давом этмоқда ҳамда сиёсий ўз мухолифларини бостирмоқда,-деб иддао қилганди.