Арманистон Бош вазири истеъфога чиқади
Сӯнгги Қарабоғ урушидан кейин мамлакат ичкарисида жуда кӯп танқидларга учраган Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқади.
Раша тудей сайтининг хабарига кӯра «Апрелда кетиш учун эмас, навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтиши учун истеъфога чиқаман. Мен бу вақт давомида бош вазир вазифасини бажарувчи бўлиб қоламан», деб маълум қилган Пашинян .
Бундан олдин у ӯзининг фейсбук саҳифасида "мамлакатда парламент сайловлари 20 июнда ўтказилади"--деб ёзганди.
Арманистон парламенти ўтган чоршанба куни ҳарбий ҳолатни 118 тарафдор, битта қарши ва битта бетараф овоз билан бекор қилди.Қонун 27 сентябр куни Тоғли Қорабоғ инқирози авж олган пайтда қабул қилинган эди.
Арманистон ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги Тоғли Қорабоғ баҳсли ҳудудда 44 кунлик тўқнашувларда минтақада яшовчи бир қатор арманларнинг ўлдирилиши ва яраланишидан сўнг тинчлик битими имзоланишини баъзи арманлар Бош вазир Никол Пашиняннинг хатоси деб атаб, ӯша вақтдан бери унинг истеъфосини талаб қилишяпти.