Бойден Америкада коронавирус қурбонлари кўпайишини танқид қилди
(last modified Thu, 01 Apr 2021 08:40:06 GMT )
апрел 01, 2021 13:40 Asia/Tashkent
  • Бойден Америкада коронавирус қурбонлари кўпайишини танқид қилди

Америка президенти коронавирус қурбонларининг умумий сони АҚШдаги учта йирик урушда ҳалок бўлганлар сонидан кўп,-деб айтди.

Жо Бойден бугун пайшанба куни эрталаб қилган нутиқида коронавирусга чалиниш сабабли 547 минг америкаликлар ҳалок бўлганини иккинчи жаҳон уруши, Вьетнам уруши ва 11 сентябр воқеалари натижасида ўлганларининг умумий сонидан кўплигини айтди. 

Жонс Хипкинс университетининг статистик маълумотларига кўра, Ковид-19 билан касалланганлар сони 30 миллион 447 мингга етди. 

Коронавирусни юқтирганлар сони ва ушбу вирус туфайли ўлганлар сони бўйича ҳозирги кунда Америка дунёда биринчи ўринда тўради. 

Коронавирусни бошқа мамлакатларга қараганда анча кечроқ синовдан ўтказишни бошлаган Қўшма Штатлар ҳозирда беморларнинг кўплиги сабабли тиббий асбоб-ускуналарнинг кескин танқислигига дуч келмоқда. 

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар АҚШнинг Дональд Трамп бошқарувидаги собиқ маъмуриятининг ёмон ишлашини мамлакатда инқироз кучайиб бораётгани билан изоҳлади.