Россия энергетика марказига қарши ИШИД гуруҳи террористик ҳаракати бартараф этилди
Россиянинг ФСБ ташкилоти Россиядаги энергетика марказига қарши ИШИД террористик гуруҳининг террористик ҳаракати бартараф этилганидан хабар берди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россиянинг ФСБ ташкилоти пайшанба куни бу ташкилотнинг маъмурлари Твер вилоятида (Москва вилоятининг шимол-ғарбида) энергия ва ёқилғи марказига бомба ўрнатишни мақсад қилган ИШИД террорчи гуруҳининг террорист аъзоси ўлдирилди,-деб эълон қилди.
Террористик амалиётни амалга оширишни мақсад қилган шахс Марказий Осиё мамлакатининг фуқароси бўлган ва Россия паспортига эга бўлиб, ўз уйида портловчи моддаларни ишлаб чиқарган эди.
Россиянинг ФСБ ташкилотининг берган маълумотига кўра, бу террорист қўлга олиш пайтида қуролланган қаршилик кўрсатган ва хавфсизлик маъмурларининг ўқ отишлари натижасида ҳалок бўлган.
Бу шахснинг уйидан автомат қурол-яроқ ва бир нечта ўқ-дори ва гранаталар топилган.
Охирги йилларда Россияда ИШИД террорчи гуруҳининг ўнлаб террористлари ҳибсга олинган ёки ўлдирилган ва Москва ва ушбу мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги бир нечта террористик амалиётлар баратараф этилди.