Байденнинг украиналик ҳамкасби билан Россияга қарши биринчи алоқаси
(last modified Sat, 03 Apr 2021 05:39:39 GMT )
апрел 03, 2021 10:39 Asia/Tashkent
  • Байденнинг  украиналик ҳамкасби билан Россияга қарши биринчи алоқаси

АҚШ президенти украиналик ҳамкасби билан биринчи телефон суҳбатида АҚШнинг Россияга қарши Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Эрон Телерадио компанияси ахборот агентлиги хабарига кўра; Жо Байден Владимир Зеленский билан жума куни эрталаб телефонда Байден иш бошлаганидан бери биринчи марта гаплашди. Икки томон Шарқий Украинада Россиянинг катта ҳарбий кучлари борлиги ҳақидаги хабарларни муҳокама қилиб, уни ташвишга солаётган нарса деб аташди.Номини ошкор қилмайдиган дипломатик манбага кўра, Байден ва Зеленский 30-40 дақиқа суҳбатлашишган.

Бу музокаралар АҚШ ва Украинанинг Жо Байден президентликка келганидан буён учта юқори даражадаги алоқаларидан сўнг амалга оширилмоқда. Давлат котиби Энтони Блинкен, муштарак штаб бошлиғи генерал Марк Мили ва мудофаа вазири Луид  Остин бундан олдин украиналик ҳамкасблари билан суҳбатлашишган.