Толиблар гиёҳванд моддалар савдосидан юз миллионлаб доллар даромад олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i60046-Толиблар_гиёҳванд_моддалар_савдосидан_юз_миллионлаб_доллар_даромад_олди
Толибон 2018-2019 йилларда Афғонистондаги гиёҳванд моддалар савдосидан 400 миллион доллардан кўпроқ даромад олгани айтилмоқда.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
апрел 04, 2021 09:58 Asia/Tashkent
  • Толиблар гиёҳванд моддалар савдосидан юз миллионлаб доллар даромад олди

Толибон 2018-2019 йилларда Афғонистондаги гиёҳванд моддалар савдосидан 400 миллион доллардан кўпроқ даромад олгани айтилмоқда.

Анадули ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, АҚШнинг Афғонистон бўйича бош инспектори Сигар ўз ҳисоботида Толибон мамлакатдаги барча гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ва савдосини назорат қилаётганини ва гуруҳнинг гиёҳванд моддалар савдосидан олган даромади эълон қилинганидан юқори бўлиши мумкинлигини иддао қилди.

Ҳисоботга кўра, толиблар 2019 йилдан буён гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва савдосини кўпайтирдилар ҳамда  гуруҳ даромадларининг тахминан 40-60 фоизини наркотиклар савдоси ташкил этади.

Ҳисоботда айтилишича, дунёдаги гиёҳванд моддаларнинг 90% Афғонистонда ишлаб чиқарилади, бу мамлакат дунёдаги гиёҳванд моддаларнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш баҳонасида Афғонистонга бостириб кирди, аммо ўшандан бери мамлакатда хавфсизлик, терроризм ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш сезиларли даражада ўсди. Афғонистон халқи ва расмийлари бир неча бор АҚШ бошчилигидаги хорижий қўшинларни ўз мамлакатларидан олиб чиқишни талаб қилишган.