Захарова Ақшнинг Украинани Россияга қарши қўллаб-қувватлаш ваъдасини танқид қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг Россияга қарши Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги ваъдасини гиж-гижловчи саъй-ҳаракат, деб атади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова телевизион чиқишида деди: Пентагоннинг Россияга қарши Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши ҳақидаги ваъдаси Украина манфаатларига мос келмайди. Захарова шунингдек, Украина ҳукуматига америкаликларга кўпам ишонмасликни маслаҳат берди.
Россиялик дипломатнинг таъкидлашича, АҚШ техника ва қуролларни юбориш, шунингдек, провокацион баёнотлари орқали Украина расмийларини Минск келишувини эътиборсиз қолдиришга ундайди.
Мамлакат шарқида мухолифат томонидан тўртта украин ҳарбийси ўлдирилганидан бир ҳафта ўтгач, АҚШ Россияга қарши Украинани қўллаб-қувватлашни ваъда қилди. Вашингтоннинг позицияси Украина Қуролли Кучларининг бош қўмондони Руслан Хомчак Россиянинг мамлакат хавфсизлигига таҳдид солаётгани ва Украина чегараси яқинида қуролли кучларини жойлаштирмоқчи бўлганлиги ҳақидаги иддаосидан кейин эълон қилинди.