Ақшнинг Исроилга қарши Гаага суди терговига мухолифати
Сионистик режим Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Халқаро жиноий суднинг (ХҚ) Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги Исроилнинг ҳарбий жиноятларига оид терговига қарши эканлигини билдирди.
"Жуиш Press" веб-сайтига кўра; Исроил Ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази шанба куни кечқурун АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали суҳбатлашгандан сўнг Блинкен унга АҚШнинг Гаага трибуналига қарши жорий қилган санксияларни бекор қилиш истаги ҳақида хабар берганини ва Вашингтон Гаага трибуналининг фаластинликлар манфаатини кӯзлайдиган тадқиқотларига қарши эканлиги ҳамда Исроил олдидаги мажбуриятларига риоя қилиши ҳақида ваъда берган.
Хабарда айтилишича, Ашкенази Фаластин маъмуриятининг ушбу ишга фаол аралашиши ва суднинг Исроилга қарши олиб борган тергови Тел-Авивнинг бу борадаги ҳаракатларига ҳам сиёсий жиҳатдан зарар етказишини иддао қилган.
Аввалроқ ОАВ манбалари Исроил ва АҚШ Ташқи ишлар вазирларининг Венадаги турли масалалар бўйича музокаралари, шу жумладан Эрон ва Баржом бўйича бўлиб ўтадиган музокаралар ҳақида хабар беришган эди.