апрел 05, 2021 12:14 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Саудия Арабистонини  ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши давом этмоқда

Пентагон вакили Қўшма Штатлар Саудия Арабистонини ҳимоя ва мудофаа қилишни жиддийлик билан давом эттиришини айтди.

"Вашингтон Саудия Арабистонини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш мажбуриятини давом эттирмоқда, чунки улар ҳужумга учраган ва бу борада ноаниқлик йўқ, - деди Пентагон вакили.-- АҚШ Давлат котиби бир неча ҳафта олдин Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси билан бу масалани муҳокама қилганди". Пентагон наттоғи, шунингдек, илова қилди: Хусийлардан ҳужумларга чек қӯйиб, муаммога сиёсий ечим топиш учун ҳаракат қилишларини сӯраймиз.

Яқинда Wалл Street Journal АҚШ президенти Жо Байден Ғарбий Осиё минтақасидан баъзи қўшинлар ва жиҳозларни олиб чиқиб кетишга буйруқ бергани ҳақида хабар тарқатди.

Сўнгги кунларда Саудия Арабистони Энергетика вазирлиги Яман армиясининг учувчисиз учоқлари  ҳужумидан сўнг Жизон вилоятидаги нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган иншоотларнинг захираларидан  бирида ёнғин чиққани ҳақида эълон қилди.

Саудия Арабистони, АҚШ, БАА ва бошқа бир қатор давлатларнинг кўмаги билан , 2015 йил мартидан бери Яманга ҳарбий тажовуз қилиб, мамлакатни қуруқлик, денгиз ва ҳаводан қамал қилган.

Ёрлиқ