Афғонистонда юзлаб ал-Қоида аъзолари мавжуд
БМТнинг санкцияларни кузатиш қўмитаси Афғонистондаги ал-Қоида аъзолари сонини 600 га яқин деб ҳисобламоқда.
Тулуъ Неwс хабарига кўра, БМТнинг санкцияларни назорат қилиш қўмитаси жума куни "Ал-Қоида" нинг Афғонистондаги зўравонликлардаги роли тўғрисида ҳисобот чиқариб, террористик гуруҳнинг 600 га яқин аъзоси Афғонистоннинг 18 вилоятида ҳанузгача мавжудлигини ва улар ҳукумат кучларига қарши террорчилик ҳужумларини давом эттираётганини айтди. .
Хабарда айтилишича, АҚШнинг Толибон билан тинчлик шартномаси имзолаганидан бери бир неча ой ичида Ал-Қоида аъзолари ва унга алоқадор гуруҳлар Афғонистоннинг турли вилоятларида ўнлаб ҳужумларни амалга оширган.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги ҳам толиблар АҚШ-Толибон тинчлик битимида ал-Қоида ва бошқа хорижий исёнчилар билан алоқаларни узиш мажбуриятини олганига қарамай, ҳанузгача ал-Қоида билан боғлиқлигини тасдиқламоқда.
Хабарда келтирилишича, ал-Қоида Афғонистоннинг Бадахшон, Балх, Фарёб, Фарах, Ғазни, Ҳелманд, Жузжон, Каписа, Кобул, Қандаҳор, Кунар, Хост, Лугар, Нангарҳор, Тахор, Урузгон ва Зобул вилоятларида фаолият кӯрсатмоқда.