Украина чегараларидаги Россия ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Sun, 11 Apr 2021 06:30:10 GMT )
апрел 11, 2021 11:30 Asia/Tashkent
  • Украина чегараларидаги Россия ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

Украина Мудофаа вазири Андрей Таран мамлакат шарқида кескинлик кучайиб бораётгани сабаби Россиянинг ҳаракатлари эканлигини айтиб огоҳлантирди.

Reuters хабарига кўра, Таран шанба куни кечқурун  Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари Украинанинг шарқий Донбасс минтақасидаги можарога сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Украина Мудофаа вазири илова қилди:  Шарқда Москванинг русийзабон аҳоли ҳуқуқларининг поймол этилиши тўғрисидаги даъволари Россиянинг Украинага қарши қуролли тӯқнашувига олиб келиши мумкин. "Шу билан бирга,  таъкидлаш керакки, Россия Федерациясининг Украинага қарши қуролли курашининг авж олиши, тегишли сиёсий қарор Кремлнинг энг юқори даражасида қабул қилингандагина содир бўлиши мумкин ", - дея қўшимча қилди Андрей Таран.

Ўтган ҳафта украиналиклар Россияни қўшинларини умумий чегара атрофида жойлаштирганликда айблаб, Россия қўллаб-қувватлаётган айирмачилар шарқий Украинада ўт очишни тўхтатиш тартибини мунтазам равишда бузаётганини даъво қилишди.

Ёрлиқ