Москва Натанз ядровий иншоотида юз берган ҳодисага муносабат билдирди
Россия ТИВ вакили Натанз ядровий иншоотида юз берган ҳодисага муносабат билдирди.
Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Натанз ядровий иншоотидаги ҳодисани, агар у қасддан бўлса, Москва қатъиян қоралашини айтди.
Бошқа бир хабарга кўра, Оқ Уй матбуот котиби Саки Натанз бойитиш иншоотидаги бузғунчилик ва унинг ядровий музокараларга таъсир қилиш-қилмаслиги ҳақидаги саволга душанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида жавоб бериб, Натанз ядровий иншоотидаги терактга нисбатан ўз позициясини эълон қилмасдан АҚШнинг ушбу ҳужумга алоқадорлигини рад этди.
У Натанздаги воқеада АҚШнинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини қўшимча қилиб, шундай деди: "Биз сабаб, оқибатлар ёки бунинг учун ким жавобгар эканлиги тўғрисида тахмин-гумонларни баён қилишни истамаймиз".
Айни пайтда, Атом Энергияси бўйича Халқаро Агентликнинг вакили Фредерик Дол агентлик Натанз ядровий иншоотида юз берган сўнгги ҳодисалардан матбуотдаги хабарлар орқали таниш ва воқеа юзасидан Эрон расмийлари билан алоқада бўлганлигини айтди.