Россия қўшничилигида АҚШнинг тангликни келтириб чиқарувчи ҳаракатлари давом этмоқда
Қўшма Штатлар Россияга қӯшни бӯлган Норвегия ҳаво ва денгиз базаларида бир нечта ҳарбий иншоотлар қурмоқчи.
Reuters хабарига кўра, Норвегия ҳукумати жума куни мамлакат Америка Қўшма Штатлари билан Норвегиядаги Россия билан қӯшни учта ҳарбий ҳаво ва денгиз базасида ҳарбий иншоотлар қуриш тўғрисида шартнома имзолаганини эълон қилди.
Хабарда айтилишича, келишув амалга оширилишидан олдин Норвегия парламенти томонидан тасдиқланиши керак, чунки Норвегия ҳукумати 1949 йилда Шимолий Атлантика Шартномаси Ташкилоти (НАТО) ташкил этилганидан бери мамлакатда тинчлик вазиятида чет эл ҳарбий базаларини қуриш ёки ядро қуролларини жойлаштиришга ҳақли эмас.
АҚШнинг Украина пойтахти Киевдаги элчихонаси раҳбари Кристина Квиннинг айтишича, агар керак бўлса, АҚШ Украинага қўшимча қўшин юбориши мумкин.