апрел 20, 2021 15:36 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг барча шаҳарларида Жорж Флойднинг қотилига суд ҳукми ӯқилиши арафасида эҳтиёт чоралари кучайтирилди

Американинг қора танли фуқароси Жорж Флойдни ўлдириш бўйича суд ҳукми ӯқилиши арафасида барча шаҳарларда эҳтиёт чоралари кучайтирилди.

НБC Неwс хабарига кўра, АҚШнинг шарқий қирғоғидан ғарбий қирғоғигача бўлган барча шаҳарлари, шу жумладан Миннеаполис эҳтиёт чоралари кучайтирилган ҳолатда ва Миллий гвардия кучлари шаҳарнинг барча жойларида  юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликларга тайёргарлик кўришмоқда. 

"Бу лаҳза бизнинг шаҳримиз, давлатимиз, бутун мамлакат ва дунё учун жуда муҳимдир",-- деди Миннеаполис мери Жейкоб Фрай.

Миннеаполис мактаблари эҳтимолий оммавий намойишлар сабабли чоршанба кунидан бошлаб  машғулотларни тўхтатади. Шунингдек, 3000 дан ортиқ Миллий гвардия қўшинлари кутилганидан ҳам кўпроқ фаоллаштирилди.

Эртага ҳакамлар ҳайъати аъзолари иккала томоннинг, яъни прокурор ҳамда ҳимоячиларнинг сўнгги баёнотларини тинглашади ва шундан сўнг улар кенгашишга киришадилар.

2020 йил 25 майда  Миннесута штатидаги Миннеаполис шаҳар полициячиси Дерек Чаувин қора танли америкалик Жорж Флойднинг бўйнига саккиз дақиқадан кўпроқ вақт давомида тиззасини тираб, уни ўлдирди.

Ушбу жиноят Америка халқининг ғазабига сабаб бўлди.

Ёрлиқ