АҚШда фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракатининг 60 йиллиги: амалга ошмаган орзу
Мартин Лютер Кинг томонидан биринчи марта ташкил қилинган Вашгинтонга юришнинг 60 йиллиги муносататида фаоллар фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати етакчисининг орзулари амалга оширмаслигидан огоҳлатирди.
Иш, ва эркинлик учун Вашингтон шаҳридаги марш 1963 йил 28 августида АҚШ фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати тарафдорлариниг катта намойиши бўлиб Линколн ёдгорлиги олдида ва Вашингтоннинг Миллий савдо маркази ва Вашингтон ёдгорлиги томон ўтказилди.
Мартин Лютер Кинг бу маршдаги нутқида бошқа нарсалар қаторида: менинг орзуим шуки менинг тўрт нафар жажжи фарзандларим бир кун келиб тери рангига эмас, балки характернинг мазмунига қараб баҳоланадиган юртда яшашади деб айтди.
Бу марш АҚШ жамиятига муҳим таъсирини етказди жумладан 1964 йилги фуқаролик ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун лойиҳасини тасдиқлангани ишора қилиш мумкин. Бу марш ва юришнинг муваффақияти сабаб Селма то Монгомери номли бошқа бир марш ташкил этилди бу ҳам 1965 йилдаги овоз бериш ҳуқуқи тўғрисидаги қонун лойиҳасининг маъқулланишига олиб келди.
Мартин Лютер Кинг оиласи ўша йил 26-август шанба куни бўлиб ўтган йиғилишда АҚШ келажаги ҳақида хавотир билдириб: юртимиз қандадй йўналишда бўлишидан хавотирдамиз чунки олдинга интилиш ўрнига орқага кетаётган деб ҳис қиламиз. Савол шундаки биз нима қиламиз? Бу ҳақда Мартин Лютер Кинг оила аъзоларидан бири эса 60 йил олдин доктор Кинг бизни ирқчилик, қашшоқлик ва мутаассиблик каби 3 хил ёвузликка қарши курашишга ундаган эди. Аммо бугунги кунда ирқчилик ҳам биз билан. Қашшоқлик ҳам бизда ва ҳозирда қуролли зўравонлик ибода жойларида, мактабларда ва савдо марказларида яширинган деб атйди.
Мартин Лютер Кинг АҚШлик баптист пастор ва фаол эди. У 1955 йилдан 1968 йилда ўлдирилишигача афро-АҚШлик фуқаролик ҳаракатининг энг таниқли вакили ва раҳбари бўлган. Ўзининг насроний эътиқодлари ва Гандининг фуқаролик кураш усулидан илҳомланган фуқаролик итоатсизлиги ва зўравонлик қилмаслик билан Кинг қора танли АҚШлилкларнинг фуқаролик ҳуқуқларини илгари сура олди.
Мартин Лютер Кинг ўлдирилишидан 55 йил ўтиб АҚШ жамиятида қора танлилар ҳуқуқлари соҳасида унинг кўплаб орзулари амалга ошмади айниқса АҚШ полициясининг уларга нисбатан очиқ зўравонликлари давом этмоқда. Ирқий камситишларга қарши курашга иддао қилаётган аммо амалда қора танлиларга нисбатан полиция зўравонлигини назорат қила олмаётган АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден эса Мартин Лютер Кинг шарафига рамзий ҳаракат қилди. У 2023 йил январь ойида Атлантадаги Эбенезер баптистлар черковида нутқ сўзлади.
Бу ҳаракат билан Байден бир пайтлар Мартин Люте Кинг пастор бўлиб ишлаган тарихий черковда ваъз қилган АҚШнинг биринчи президенти бўлди.
Ирқий камситишлар ва қора танлиларга нисбатан кенг тарқалган ва тизимли зўравонлик АҚШ ташкил топганидан бери ҳар доим бу мамлакат жамиятининг асосий масаласи ва белгиси бўлиб келган. Бу ҳодиса АҚШ тарихи билан баравар ва ҳар доим бу мамлакатнинг нафратланарли жиҳатлари сифатиида эслатилади. Қора танлилар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун кенг кўламли кураш олиб боришларига қарамай, улар илгаригидек турли хил зўравонлик ва камситишлар қурбони бўлиб қолмоқда.
Ҳаққатан ҳам таълим, касбий, ижтимоий камситишлар, ҳамда қора танлиларга нисбатан зўравонлик ҳаракатлар одатий ҳолга айланган.
1950-йилларда қора танлиларнинг фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракати ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва камситишларга барҳам бериш соҳасида тўлқин яратганига қарамай, ҳозирги АҚШ жамиятининг ҳақиқатда уларга қарши турли ўлчов ва жиҳатларда ирқий камситиш давом этаётганиининг далилидир.
АҚШнинг собиқ президенти Барак Абама ҳам шундай даган: ирқчилик АҚШликларнинг ДНК сидадир.
Сўнгги йилларда жуда ранг -баранг бўлган ушбу ирқий инқирознинг муҳим ўлчовларидан бири АҚШ полициясининг қора танлиларга нисбатан чексиз зўравонлиги фожиали саҳналарни яратлди. 2020-йил 25-май куни Минсеота штатининг Минна шаҳрида оқ танли полициячи Дерек Шоувин томонидан қора танли АҚШлик Жорж Флоййдни шафқатсизларча ўлдирилиши ОАВда кенг ёритилди ва клилар ижтимоий тармоқлардаа тарқатилди.
Бу очиқ жиноят АҚШ жамияти тузилмасида институсионлашган ирқчилик ва қора танлиларга нисбатан полициянинг ҳаддан ташқари зўравонлигини қоралаш учун АҚШ бўйлаб кенг тарқалган ва мисли кўрилмаган норозиликларга сабаб бўлди.
Бу кенг тарқалган ва умуммилилй норозилик намойишлари " Қораларнинг ҳаёти муҳим" ҳаракати шаклида намоён бўлди. Қўрқинчли томони шундаки АҚШда фуқаролик ҳуқуқлари ҳаракатининг сўнгги бир неча ўн йилликларга қарамай, эркинлик ва инсон ҳуқуқларига даъво қилувчи бу мамлакатда қора танлиларни ўлдириш ҳамон кенг тарқалган.
Бошқа масалалар қаторида Мартин Лютер Кингнинг " Менинг орзуим бор" номли тарихий нутқининг 60 йиллиги муносабати билан Флорида штатининг Жексонвил шаҳрида оқ танли қуролланган шахс уч қора танли одамни отиб ўлдирди.