БМТнинг Мянма қочқинлари тўғрисидаги ҳисоботи
(last modified Fri, 23 Apr 2021 08:11:16 GMT )
апрел 23, 2021 13:11 Asia/Tashkent
  • БМТнинг Мянма қочқинлари тўғрисидаги ҳисоботи

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича маърузачиси мамлакатда сўнгги пайтларда юзага келган кескинликдан сўнг кўп сонли Мянма аҳолисининг қочқинга айланганини тасдиқлади.

CНН хабарига кўра, БМТнинг Мянма бўйича инсон ҳуқуқлари маърузачиси Томас Эндрюснинг айтишича, ҳарбий тўнтариш ва намойишчиларга қарши тазйиқлардан сўнг камида 250 минг киши оворага айланган.

Эндрюс ўзининг Twitter-даги саҳифасида Мянмадаги гуманитар фалокатга дунё имкон қадар тезроқ муносабат билдириши кераклигини ёзди.

Жануби-шарқда Таиланд билан чегарада жойлашган ҳудудни назорат қилувчи Мянмадаги Карен Миллий иттифоқи ҳозиргача Таиландга 2 мингдан ортиқ Мянма фуқароси кириб келганини маълум қилди.

Миллий иттифоққа кўра, Мянмадаги тартибсизликлар туфайли яна минглаб одамлар ўз уйларини тарк этишмоқда.

Мянманинг Карен штатида ҳозирга қадар 24 мингдан ортиқ одам уй-жойидан овора бӯлган, дея хабар беради Уруш зоналарида ёрдам кучи сифатида фаолият юритадиган "Фрее Burmese Rangers".

Мянма ҳарбийлари 1-феврал куни парламент сайловларидаги сохтакорлик баҳонасида Аун Сан Су Чжи бошчилигидаги ҳукмрон Миллий Демократик Иттифоқ партиясига қарши тўнтариш уюштириб, ҳокимиятни қӯлга киритди.  Аммо халқ демократия ва фуқаролик ҳукуматини истайди. Мухолифат намойишларини бостириш жараёнида юзлаб одамлар ўлдирилди ва яраланди. Шунингдек, минглаб намойишчилар ҳибсга олинган.