феврал 01, 2021 16:00 Asia/Tashkent
  • Мянма ҳокимияти армия қўмондонларидан бирига топширилди
    Мянма ҳокимияти армия қўмондонларидан бирига топширилди

Бугун Мянма мамлакати армияси тарқатган баёниясида мамлакат ҳокимиятини қуролли кучлар қўмондонларидан бирига ўтганини тасдиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Мянма армияси шунингдек бугун президент Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси , ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси етакчиси Аун Сан Су Чжини қўлга олингани ортидан  ҳокимият армиянинг бош қўмондони генерал Мин Аун Хлайнгa топширилди деб эълон қилди.

Эслатиб ўтаимз, Мянма бўйлаб фавқулодда ҳолат жорий қилинган ва бу муддат конституциясининг 417- моддасига мувофиқ фармон чиқарилган кундан бошлаб бир йил давом этиши кутилмоқда.

Мянма армияси шунингдек  қўлга олишларни яқинда бўлиб ўтган сайовлардаги фирибгарликларга жавобан амлага оширилаётганини маълум қилган.

Мянмадаги парламент сайловлари ҳукмрон партиянинг сўнгги 5 йил ичида мамлакатнинг Ракхайн штатидаги мусулмон озчиликларга қраши кенг ғайриинсоний  ҳатти -ҳаракатларини амалга оширга бир пайтда бўли ўтди.

 

Ёрлиқ