Мянмада яна саккиз намойишчи ўлдирилди
Мянма хавфсизлик кучлари томонидан ҳарбий тўнтаришга қарши намойишчиларга нисбатан зўравонликнинг янги босқичида камида саккиз киши ўлдирилди.
Мянма ҳукуматига қарши давлат тўнтаришидан уч ой ўтгач, хавфсизлик кучлари якшанба куни мамлакатнинг турли минтақаларида намойишчилар издиҳомига қарата ўт очиб, саккиз кишини ўлдирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Намойишчилар, шу жумладан кўп сонли буддист роҳиблар, Мянманинг кўплаб шаҳар ва шаҳарчаларида якшанба куни кўчаларга чиқиб, ҳарбийларни истеъфога чиқишга чақирдилар.
1 феврал куни Мянма армияси Аунг Сан Су Чжи ва бошқа юқори даражадаги ҳукумат амалдорларини сайловдаги фирибгарликлар баҳонасида ҳибсга олди ва ҳокимиятни қўлга киритди. Ҳарбий тўнтаришдан бери Мянма халқи турли шаҳарларда норозилик намойишларини ўтказиб, собиқ ҳукумат амалдорларини озод этишни ва ҳарбийларнинг ҳукуматдан кетишини талаб қилмоқда.