март 04, 2021 16:19 Asia/Tashkent
  • Мянмада юз берган норозилик намойишларда 38 киши ҳалок бўлди
    Мянмада юз берган норозилик намойишларда 38 киши ҳалок бўлди

Мянмадаги намойишларда ўлганлар сони 38 нафарга етганини БМТ хабар қилган.

Исно ахборот агентлигининг хабар қилишича, Мянма хавфсизлик кучлари томонидан яна 11 намойишчини ўлдирилиши билан бу мамлакатда намойишларда ўлдирилган шахслар сонини 38 кишига етди.

Мянманинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Мандали шаҳри осмонида намойишларни қўрқитиш мақасадида 5 та ҳарбий самолёт парвоз қила бошлади.

БМТ ҳам Мянмада давлат тўнтаришидан кейинги норозилик намойишларни " шокка солувчи" ва " энг қонли кун" деб атади.

Мянма мамлакатида содир бўлган давлат тўнтарилишида ҳокимият бошқаруви тўлиқ ҳарбийлар қўлига ўтди.

Ҳоким партия раҳбари Аун Сан Су Чжини армия томонидан қўлга олингани ортидан ҳокмият тўлиқ ҳарбийлар қўлига ўтгшарн.

Шунингдек Мянма Қуролли кучлари мамлакат фавқуллода ҳолат эълон қилиб  барча муҳим давлат идоралари жумладан миллий телевидения ва парламентни ўз  назоратига олган.

Мянма армияси шунингдек президент Вин Мьин ва давлат маслаҳатчиси , ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси етакчиси Аун Сан Су Чжи ноябрда бўлиб ўтган сайловлардаги фирибгарликларга жавобан қўлга олинганини эълон қилган.

Мянмадаги ҳукмрон «Демократия учун миллий лига» партияси ўтган ноябр ойидаги парламент сайловларида ғалаба қозонганини маълум қилганди.

 

Ёрлиқ