Россиянинг Сибир минтақасида террористик гуруҳ тугатилди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатнинг Сибир минтақасида "Ҳизб ут-таҳрир" террорчилик гуруҳи тугатилганлигини эълон қилди.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) жума кунги баёнотида, унинг агентлари Сибир минтақасидаги Миллий гвардия билан ҳамкорликда Ҳизб ут-таҳрир террористик гуруҳи фаолиятига чек қӯйишганини айтди, дея хабар беради ИРНА РИА Новостига таяниб.
Баёнотда террористик гуруҳнинг бир қатор аъзоларини ҳибсга олиш ҳақида сўз юритилган, аммо уларнинг аниқ сони кўрсатилмаган.
2021 йил 18 февралда Россия Федерал хавфсизлик хизмати мамлакатнинг 10 минтақасида Ҳизб ут-таҳрир террористик гуруҳининг бир қатор аъзолари ҳибсга олингани ҳақида эълон қилган эди.
Ҳизб ут-таҳрир террористик гуруҳининг фаолияти Марказий Осиё ва Кавказ билан чекланиб қолмай, балки Жанубий Осиё ва материкнинг жануби-шарқига ҳам тааллуқлидир.
Россия хавфсизлик хизматининг таъкидлашича, "Ҳизб ут-таҳрир" террористик гуруҳи аъзолари Россияда чет ел агентлари буйруғи билан ноқонуний ҳаракатларни амалга оширмоқдалар ва террористик усуллардан фойдаланишга интилмоқда.