Кобул ҳукумати Толибоннинг ҳукуматда иштирок этишига тайёр
Афғонистон Ташқи ишлар вазири мамлакатда тинчлик ўрнатиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни мамнуният билан кутиб олиб, деди: "Кобул толибларнинг ҳукуматда иштирок этишини ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишини маъқуллайди".
ОВО ахборот агентлигининг хабар беришича, Ҳаниф Атмар жума куни Туркиянинг Истамбул шаҳрида (Туркия-Покистон ва Афғонистон Ташқи ишлар вазирларининг уч томонлама учрашувида) Афғонистон президентининг тинчлик режасини тушунтириб, шундай деди: "Афғонистон ҳукумати толибларнинг ҳукуматда иштирок этиши ва муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига тӯлиқ тайёр. "
"Афғон гуруҳлари ўртасида тинчлик ва ӯзаро тушуниш бўлмаса, мамлакат ўсиш ва тараққиёт йўлига кирмайди", деди коронавирусга чалинганлиги сабабли учрашувда мажозий равишда қатнашаётган Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар.
Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушӯғли ҳам Афғонистондаги урушни тўхтатишнинг ягона йӯли сиёсий ечим эканлигини таъкидлаб, тинчлик жараёни муваффақиятини таъминлаш учун Афғонистон ва Покистон ўртасида яқинроқ ҳамкорлик ӯрнатилишига чақирди.
Покистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг таъкидлашича, толиблар Истамбул тинчлик саммитида қатнашиш истагини билдирмаса ҳам, аммо бу кечикиш вақтинчалик ҳолат. Қурайший Рамазон ҳайитидан кейин Туркияда тинчлик музокаралари бўлиб ўтиши ва томонлар кенг қамровли тинчлик келишувига эришиш мажбуриятини муҳокама қилишларига умид билдирди.
Учрашув якунида уч мамлакат Ташқи ишлар вазирлари матбуот анжуманида қатнашиб, толибларни музокара столига қайтишга ва тинчлик музокараларини давом эттиришга ундашди.