АҚШнинг арман геноцидини тан олишига Туркиянинг муносабати
(last modified Sun, 25 Apr 2021 05:38:51 GMT )
апрел 25, 2021 10:38 Asia/Tashkent
  •  АҚШнинг арман геноцидини тан олишига Туркиянинг муносабати

Туркия шанба куни кечқурун АҚШ президенти Жо Байденнинг арман геноцидини тан олишини асоссиз деб атади.

ИРНА хабарига кўра, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўған арманларни геноцид қилиш мавзусининг учинчи давлат [АҚШ сингари] томонидан сиёсийлаштирилишини кескин қоралади: "Биз ҳеч қачон турклар ва арманлар ўртасида биргаликда яшаш маданияти йўқолишига йўл қўймаймиз". 

"Биз Ақшнинг арман геноцидини тан олиш тўғрисидаги қарорини бутунлай рад этамиз, - деди Туркия Ташқи ишлар вазири Мевлуд Човушӯғлу. - Туркия тарих ҳақида ҳеч кимдан таълим олмоқчи эмас".

АҚШ президенти шанба оқшоми Усмонли ҳукмронлиги даврида арманларнинг геноцидини расман тан олди.

Айни пайтда, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян АҚШ президенти Жо Байденнинг арман геноцидини тан олиш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

24 апрел - Усмонли империяси томонидан арманлар  қирғин қилинган кун. Бу ҳодисани арманлар   геноцид деб аташади. Аммо Туркия 1915 йилда Усмонли империяси томонидан арманларни қатл этиш, қамоққа олиш ва депортация қилишнинг (арманларнинг айтишича, бу фожеада 1.5 миллион киши ҳалок бӯлган) геноцид эканлигини рад қилиб келади.  

 

Ёрлиқ