апрел 27, 2021 11:02 Asia/Tashkent
  • 2021 йил бошидан бери Қўшма Штатларда 13000 дан ортиқ одам отиб ӯлдирилди

Қўшма Штатларда қуролли зўравонлик архиви томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, шу йил бошидан бери (2021) Қўшма Штатларда 13000 дан ортиқ одам отишма натижасида ҳалок бӯлган.

Эрон Телерадио компанияси агентлиги маълумотларига кўра, жорий йил бошидан бери АҚШда ўқ отиш натижасида 13610 киши вафот этган, улардан 5954 киши отиб ӯлдирилган,  7656 нафари эса қурол билан ўз жонига қасд қилган. Ушбу даврда жароҳат олганларнинг умумий сони 10 726 кишини ташкил этди.

Ҳисоботга кўра, ушбу даврда АҚШда 159 оммавий отишма содир  бўлган.

Қўшма Штатлар зўравонлик, гаровга олиш ва қуролли ҳужумларнинг тўлқинига дуч келмоқда.

Ҳар йили мамлакат бўйлаб отишмаларда минглаб одамлар ҳалок бўлади ёки жароҳат олади. Расмий хабарларга кўра, Қўшма Штатларда тахминан 270 дан 300 миллионгача қурол бор, демак, ҳар бир кишига деярли битта қурол тўғри келади.

Ёрлиқ