октябр 18, 2021 17:48 Asia/Tashkent
  • Америка қудрати сусайиб,  дунёдан ортда қолмоқда

Америка Қўшма Штатларининг турли сиёсий ва иқтисодий йўналишларда пасайиши, ўтган йиллардаги дунёнинг турли бурчакларида жанговар ва аралашув сиёсатини кучайтириши туфайли кутилган ҳолат эди. Ҳозир ҳам президент Жо Байден АҚШ турли соҳаларда дунёдан орқада қолганини расман тан олди. "АҚШ узоқ вақтдан бери дунёда етакчи бўлиб келган бўлса-да, ҳозир дунё биздан олдинда", - дейди Байден.

Байденнинг бу масаладаги иқрори шундай вақтга тўғри келмоқдаки, сўнгги йилларда турли хил мутафаккирлар АҚШнинг турли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда пасайиши ҳақида огоҳлантирган эдилар. Чоп этилган ҳисоботларга кўра, АҚШ иқтисодиёти ҳозирда инфратузилма жиҳатдан жаҳонда 13-ўринда. Бу йўллар, кўприклар, автомагистраллар ва барча инфратузилмалар ҳолатига тааллуқлидир ва бу мамлакатнинг кўплаб фуқаролари учун тоза ичимлик сувидан фойдаланиш имкони йўқ.

Болалар масаласига келсак, Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилотига кўра, Америка Қўшма Штатлари болаларни парвариш қилишда 35 ёки 36-ўринни эгаллайди ва АҚШда кўплаб болалар мактабни ташлаб кетишади.

Коронавируснинг авж олиши, молиявий инқироз ва кўплаб корхоналарнинг иқтисодий банкротлиги, ички хавфсизлик муаммолари ва жиноятчиликнинг кучайиши ҳам сўнгги йилларда АҚШнинг дунёдаги мавқеини заифлаштирди.

"АҚШда даромад, бойлик ва умр кўриш давомийлиги кўплаб одамлар учун маъносиз бўлиб қолди, бу миллий ғазабга айланди ва сиёсий тафовутни кенгайтирди", деб ёзади сиёсий эксперт Девид Леон Ҳард.

Ўтган олтмиш йил мобайнида мамлакат жаҳон ҳарбий ва уруш ишларига 24 триллион доллардан зиёд маблағ сарфлади, бу ўртача йилига 400 миллиард долларни ташкил этади. Афғонистон, Ироқ, Африка давлатларида  ҳарбий фаолият ва уруш ҳамда бутун дунё бўйлаб ҳарбий базалар - бу мамлакат раҳбарлари учун қимматга тушган бир нечта мисол. Сионистик нашр  Жерусалем Постнинг ёзишича, Америка Қўшма Штатларида ҳозирда  800 дан ортиқ ҳарбий базаси (дунёнинг энг кучли тўртта қўшинининг умумий сонидан 20 баравар кўп) ва хорижда 200 минг қўшинлари бор, улар дунёнинг жами  195 та давлатидан 150 тасида жойлашган.

 

АҚШнинг ҳарбий сиёсати ва дунёда ҳукмронлик қилиш, мамлакатларнинг ишларига аралашиш, бир томонлама сиёсатга таяниш ва халқаро келишув ва шартномалардан чиқиш, кўплаб мамлакатларга қарши санкциялар ва чекловлар сиёсатини олиб бориш ва ички муаммоларнинг  кучайиши ушбу мамлакат оқсашининг тезлашишига олиб келмоқда.

Америка жамияти ҳозирда турли муаммоларга дуч келмоқда, жумладан ирқий камситиш ва қора танлиларга босим, иммиграцион инқироз ва лотинларга қарши зўравонлик, АҚШда қурол эркинлиги муаммоси ва зўравонлик, бой ва камбағал ўртасидаги фарқнинг кескин ўсиши туфайли ижтимоий низоларнинг кучайиши. Бу ҳолат ҳар доим демократия, эркинлик, фаровонлик, иқтисодий фаровонлик  каби номлар остида инсон ҳуқуқлари ва бошқа давлатлардан устун бўлишга ҳаракат қилган АҚШни, ичкаридан қулаб тушиш хавфи остида қолишига олиб келди. Бу хатар шунчалик жиддийки, ҳатто президент Байден АҚШ ташқи сиёсатининг мағлубиятини тан олди, бунга АҚШ қўшинларининг Афғонистондан тўсатдан чиқиб кетиши мисол бўла олади.

Сиёсий эксперт, Рой Ал-Явм газетаси бош муҳаррири Абдул Бари Атвон, Қўшма Штатлар бугун ўта хавфли кесишма билан юзма-юз тургани ва дунёдаги ҳукмронлиги ва обрўсини йўқотиш хатари остида қилаётганини таъкидлаб, дейди: "Ҳокимиятни ҳаддан ташқари суиистеъмол қилиш ва куч ишлатиш, санкциялар, инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва ҳалокатли урушлар туфайли Америка қудрати пасаймоқда."

АҚШ расмийлари ҳозирда мамлакат анча олдин бошлаган иқтидор таназзулини тан олаётганга ўхшайди.

Ёрлиқ